Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 13 та нодавлат боғча очилади
11:14 / 2020-06-23

Андижон шаҳрининг "Наврўз" маҳалласида “Оқ айиқча” деб номланган 100 ўринли хусусий мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.


Андижон шаҳрининг "Наврўз" маҳалласида “Оқ айиқча” деб номланган 100 ўринли хусусий мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбиркор, олий маълумотли педиатр Дилором Юлдошеванинг саъй-ҳаракати билан 1 миллиард 700 миллион сўм маблағ ҳисобига давлат шерикчилиги асосида барпо этилган ушбу масканда асосан нутқида нуқсони бор болалар тарбияланади.

Уч қаватли, замонавий қиёфага эга ушбу инновацион муассасада болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Мусиқа, спорт, гимнастика, инглиз, рус тиллари тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг ишга тушиши билан 25 та янги иш ўрни яратилди.

photo_2020-06-23_11-15-21.jpg

Болажонларга тажрибали мутахассислар инглиз ва рус тилларидан сабоқ беради, нутқ борасида нуқсони бўлган кичкинтойлар тажрибали логопед назоратида бўлади.

– Айни кунда Андижон шаҳрида 56 давлат, 8 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек, 17 та уй боғча фаолият кўрсатмоқда, –дейди Андижон шаҳар мактабгача таълим ташкилоти бўлим бошлиғи Ҳилолахон Зияева. – Умуман, Андижон шаҳрида болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш 48,2 фоизга етказилган.

Жорий йил давомида Андижон шаҳрида яна 13 та нодавлат болалар тарбия масканининг ишга туширилиши кўзда тутилган.

photo_2020-06-23_11-15-23.jpg

photo_2020-06-23_11-15-24.jpg