Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 96 минг 57 нафар абитурент тест топширади
11:12 / 2020-09-02

Бугун мамлакатимизда олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бошланди.


Бугун мамлакатимизда олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бошланди. 

Ушбу жараён Андижонда ҳам юқори савияда ўтказилмоқда.

– Тест синовлари Андижон шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, “Баркамол авлод” стадионлари, Теннис корти майдонларида бўлиб ўтмоқда, – дейди Давлат тест маркази Андижон вилоят бўлими бош мутахассиси Рустам Азимов. – Тест синови билан боғлиқ барча жараёнлар белгиланган тартиблар асосида ташкил этилмоқда.

Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудлар тўла дезинфекция қилинди. Синовга киришдан олдин абитуриентлар дезинфекция йўлагидан ўтказилди. Уларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, ҳар бирига алоҳида тиббий қўлқоп ва ниқоб берилди. Иккинчи смена бошланишидан аввал ҳам ҳудуд ана шу тарзда санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари томонидан дезинфекция қилинади.

Тест синовларида абитуриентлар нафақат ҳаяжон, балки ўз билимларига қатъий ишонч билан билан иштирок этмоқда.

– Бу йил Марҳамат туманидаги 47-умумтаълим мактабини тамомлаб, Андижон давлат университети ва бошқа қатор олий ўқув юртларига химия фани йўналиши бўйича ўқишга кириш учун ҳужжатларимни топширганман, – дейди марҳаматлик абитуриент Исломбек Тожиматов. – Ҳозиргина тест синовини топшириб чиқдим. Бу ерда барча ташкилий ишлар юқори савияда тайёрланибди. Бирор бир қийинчилик бўлгани йўқ. Насиб этса, топширган тест натижаларим ижобий бўлиб, талабалар қаторидан жой оламан. Умуман, барча абитуриентларга омад тилайман. 

Андижонда тест синовлари давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз Андижон вилоятидан жорий йилда мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида ўқиш истагини билдирган жами 106 минг 697 абитуриент рўйхатдан ўтган. Шундан 96 минг 57 абитуриент бевосита Андижонда ўтказиладиган тест синовларида иштирок этади.

44.jpg