Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 10 минг 686 дона пиротехника воситаси савдосининг олди олинди
10:28 / 2021-12-11

Мамлакатимизда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, юртимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш таъқиқланган.

 Пиротехник воситалар фавқулодда ҳодисалар, хусусан, ёнғин келтириб чиқариши, одамларга оғир жароҳат етказиши мумкин.

Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳамда ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор назорат тадбирида  пиротехника воситалари савдоси билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди.

Тадбир давомида Андижон шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган З.Ш. исмли фуқаро хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 34 миллион 640 минг сўм бўлган 10 минг 686 дона  пиротехника воситасини сотаётганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳуқуқзарлик баённомаси расмийлаштирилиб, пиротехника буюмлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА