Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон вилоятида қуввати 400 мегаваттли қуёш фотоэлектр станцияси қурилади
14:33 / 2023-08-04

Мамлакатимизда қуёш электр станцияси яна биттага кўпаяди. Андижон вилоятида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш Хитойнинг “PowerChina International Group Limited” компанияси томонидан амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг май ойида Хитой Халқ Республикасига Олий даражадаги ташриф доирасида Энергетика вазирлиги билан “PowerChina International Group Limited” компанияси ўртасида Андижон вилоятининг Андижон туманида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланган эди.  

Мазкур ҳужжатга асосан жорий йилнинг 31 июль куни Энергетика вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимияти ва “PowerChina International Group Limited” компанияси ўртасида лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартларини белгиловчи шартнома имзоланди.  

Мазкур шартномага мувофиқ қуйидаги ишлар бажарилади:  

-лойиҳа доирасида жорий йилнинг сентябрь ойида қурилиш ишлари бошланиши, қуёш фотоэлектр станциясининг дастлабки 100 МВт қуввати 2024 йил 1 апрелга қадар ва тўлиқ қуввати 2024 йил 30 ноябрга қадар ишга туширилиши режалаштирилган;  

-мазкур қуёш фотоэлектр станцияси ишга тушгач, йилига 700 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, 212 миллион куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага 294 минг тонна зарарли иссиқхона газларининг чиқиши олди олинади.  

Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда фойдаланилмайдиган ер майдонлари танланган.  

Маълумот ўрнида, “PowerChina International Group Limited” компанияси 2016 йилда “Power Construction Corporation of China” томонидан халқаро лойиҳалар учун ташкил этилган. У бугунги кунга қадар умумий 200 ГВт қувватга эга лойиҳаларни амалга оширган.  

Компания 2019 йилда 50,5 миллиард АҚШ доллари, 2020 йилда 58,2 миллиард АҚШ доллари ва 2021 йилда 69,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида айланма маблағларга эга бўлган, дейилади  

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабарида.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА