Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон вилоятида қийин шароитда яшаётган 120 нафар талаба хотин-қизнинг контракт пули тўлаб бeрилди.
18:53 / 2021-11-02

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, қийин турмуш шароитида яшаётган опа-сингилларимизга моддий-маънавий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жорий ўқув йилидан тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг 100 нафарини вилоят ҳокимликлари ҳамда молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилди.

[gallery-4525]

Юқорида қайд этилган қарор ҳамда белгиланган тартиб ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятдаги олий таълим муассасаларига қабул қилинган 120 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракт пуллари вилоят ҳокимлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Тўлов-контракт пуллари тўлаб берилган талабаларнинг 79 нафарининг отаси, 12 нафарининг онаси вафот этган, 5 нафари чин етимдир, 4 нафарини эса боқувчиси йўқ муҳтож аёллар ташкил этади.

Бундан ташқари, олий ўқув юртлари томонидан ҳам ана шу тоифага кирувчи бир гуруҳ опа-сингилларимизнинг тўлов-контракт пуллари қоплаб берилиши белгиланган.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА