English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон вилояти юридик техникуми 5 ёшда
08:20 / 2023-06-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Aндижон вилояти юридик техникуми ташкил этилганлигининг 5 йиллиги сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Маълумки, Aдлия органлари фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан ҳудудий адлия органлари томонидан бажарилган ишлар юзасидан ОAВ вакилларига ҳисобот бериш амалиёти йўл қўйилган. Бугунги матбуот анжумани мазкур дастур ижросини таъминлаш мақсадига қаратилган.  

[gallery-12235]

Вилоятда юридик соҳада таълим берувчи ягона таълим муассасаси ҳисобланган мазкур техникум Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига асосан дастлаб юридик коллеж сифатида ташкил этилган. 2020 йилда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан техникумга айлантирилган.

Тадбирда таъкидланганидек, ўтган 5 йил мобайнида техникумни жами 543 нафар ўқувчи тамомлаган бўлиб, ҳозирги кунда битирувчиларнинг 60 фоизидан ортиғи адлия ва ФҲДЁ бўлимлари, Давлат хизматлари марказлари, судлар ҳамда мажбурий ижро бюроси бўлимларида инспектор, иш юритувчи, судя ва адвокат ёрдамчиси, нотариус котиби вазифаларида ишлаб келмоқда.

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган барча саволларига соҳа вакиллари томонидан батафсил жавоб қайтарилди.  

 

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА