Андижон вилояти суди раиси тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги фармойишига мувофиқ, Мирзаев Адхамжон Акрамович – беш йил муддатга Андижон вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.
Адхамжон Акрамович Мирзаев 1981 йилда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар А.Мирзаев Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида фаолият юритган.
ЎзА.