Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон вилояти: спорт ва туризм янада ривожланади
17:37 / 2022-02-15

Президентимизнинг жорий йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги фармони асосида 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да амалга оширишга оид Давлат дастуридан келиб чиқиб, жорий йилда Андижон вилоятида маданият, спорт ва туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Жорий йилда вилоятда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолининг умумий сонини 26 фоизидан 28 фоизга етказиш чоралари кўрилади. Спорт таълим муассасалари имкониятларини кенгайтириш ва шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида 2 та спорт иншооти фойдаланишга топширилади. Шу билан бирга Андижон бокс академияси ташкил этилиб, Универсал спорт мажмуаси фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, Марҳамат туманида «Маданият маркази», Бўстон туманида замонавий «Ёшлар маркази» барпо этилиб, фойдаланишга топширилади. 

[gallery-5774]
Шунингдек, вилоятда туризмни ривожлантириш, янги туризм зоналари ҳамда янги туристик йўналишларни ташкил этиш орқали вилоятга келаётган хорижий туристлар сонини 15 минг нафарга, маҳаллий сайёҳлар сонини эса 400 минг нафарга етказиш кўзда тутилган. Хонобод шаҳрини Фарғона водийсининг туризм марказига айлантириш мақсадида Кампирравот маҳалласида бўш турган 66 гектар майдонда «Сунъий кўл», дам олиш ва кўнгилочар масканлар барпо этилади. Хўжаобод туманидаги «Имом ота» туризм қишлоғи ҳудудида 20 та оилавий меҳмон уй ва экотуризм дам олиш маскани ташкил этилади.  

Ф. Убайдуллаев,  
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА