Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб Комилов Комилжон Собирович тайинланди.
Комилжон Комилов 1980 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 2000 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини ҳамда 2002 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаб, таълим тизимида қатор раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар у Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти ректори лавозимида иш олиб борган.
ЎзА