Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон ва Сирдарё вилоятлари футбол маҳорат мактабларида иш намунали йўлга қўйилган, Самарқанд ва Хоразмда эса бунинг акси
13:05 / 2020-11-30

Бундай хулосага Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол маҳорат мактабларининг турли ёш тоифаларидаги жамоалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳслари натижаларидан кейин келинди.

Жорий йилнинг 23-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақаларга Фарғона, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси мезбонлик қилди. Эътиборли жиҳати, Самарқандда уюштирилган гуруҳ ўйинларида мезбонлар жамоаси совриндорлар қаторидан жой ола билмади, аксинча, бу ерда андижонликлар бош мукофотни қўлга киритишди. Қорақалпоғистон Республикаси мезбонлик қилган мусобақада майдон эгалари учинчи ўрин билан кифояланишди, бу ерда кичик олтин медал сирдарёликларга насиб этди. Қолган уч ҳудудда – Навоий, Фарғона ва Жиззахдаги турнирларда бош совринлар мезбонларга насиб этди.

Беш ҳудуддаги мусобақалар натижаларига кўра, умумий ҳисоблаганда Андижон ва Сирдарё вилоятлари вакиллари фахрли биринчи ўринга муносиб кўрилмоқда. Бу вилоятлар ёш футболчилари биттадан олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлишмоқда. Биттадан олтин ва бронза медалларга эга Жиззах, Навоий ва Фарғона вакилларини иккинчи поғонага жойлаштириш маъқул. Иккита турнирда иккинчи бўлган қашқадарёликларга учинчи ўрин мос келади. Наманган вакиллари битта кумуш ва битта бронза медалига эга бўлса, Тошкент вилояти вакиллари иккита мусобақада бронза медали билан тақдирланган. Тошкент шаҳар ва Сурхондарё, Бухоро вилоятлари ҳамда қорақалпоғистонликларга биттадан бронза медали топширилган. Кўриб турганингиздек, фақатгина Самарқанд ва Хоразм вилоятлари вакиллари бешта ҳудуддаги мусобақаларда бирорта ҳам совринга сазовор бўлмаган. Шунинг ўзидан ҳам хулоса чиқариш мумкинки, қаерда иш яхши ташкил этилган, қаерда эса бунинг акси...

Ўзбекистон кубоги беллашувларининг ғолиб ва совриндорлари:

Самарқанд вилоятида ўтган U-13 мусобақаси

1.Андижон вилояти

2.Сирдарё вилояти

3.Наманган вилояти

3.Навоий вилояти

Жиззах вилоятида ўтган U-14 мусобақаси

1.Жиззах вилояти

2.Қашқадарё вилояти

3.Тошкент шаҳри

3.Тошкент вилояти

Навоий вилоятида ўтган U-15 мусобақаси

1.Навоий вилояти

2.Наманган вилояти

3.Сурхондарё вилояти

3.Тошкент вилояти

Қорақалпоғизистон Республикасида ўтган U-16 мусобақаси

1.Сирдарё вилояти

2.Андижон вилояти

3.Қорақалпоғистон Республикаси

3.Фарғона вилояти

Фарғона вилоятида ўтган U-17 мусобақаси

1.Фарғона вилояти

2.Қашқадарё вилояти

3.Бухоро вилояти

3.Жиззах вилояти.