French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон туманида 65 минг туп кўчат экилди
12:22 / 2021-11-22

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, 2 ноябрдан 10 декабргача кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди.

Ана шу вазифалар ижросини таъмилаш ҳамда “долзарб 40 кунлик”ни самарали ўтказиш мақсадида Андижон туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон туманидаги корхона, ташкилот, муассасалар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари томонидан Ўрикзор маҳалласи ҳамда Андижон тумани адирликларида барпо этилаётган «Янги Андижон» шаҳрининг йўл ёқаларига манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

Тумандаги 78 та маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси мазкур акцияда фаол иштирок этиб, “долзарб 40 кунлик” доирасида бугунги кунга қадар 65 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

– Кўчат экиш, ҳаётимиз, саломатлигимиз учун муҳим бўлган яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳар бир юртдошимизнинг бурчи, вазифасидир, – дейди Андижон тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Илҳомжон Тожибоев. – Шу боис ҳам туманимиздаги барча маҳаллалар аҳолиси ушбу ҳаракатда фаол иштирок этмоқда.

Андижон туманида мазкур йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

[gallery-4752]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА