English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон шаҳридаги мактабларга китоблар топширилди
12:48 / 2022-10-23

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов бошчилигидаги республика Ишчи гуруҳи Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида бўлиб, таълим-таърбия жараёнлари, соҳадаги ютуқ ва муаммолар билан танишмоқда, тизим вакиллари билан учрашув ва мулоқотлар ўтказилаётир.

Таъкидлаш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқитишга илғор ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш, билимли, юксак маънавиятли ёш авлодни тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш жараёнида ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Вазир ўринбосари таълим муассасаларини кўздан кечириш жараёнида мактаблар педагогик жамоалари, ўқувчи-ёшларнинг мактаб кутубхоналарини янги адабиётлар билан бойтиш юзасидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб,  Андижон шаҳридаги умумтаълим мактабларига Халқ таълими вазирлиги томонидан ажратилган 3 минг нусхадан ортиқ турли  адабиётларни топширди.  

 

Ваҳобжон Ражапов умумтаълим мактаблари кутубхоначилари билан ўтказган учрашувида ўқувчи-ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, уларни китобхонликка янада кенг жалб этиш, мактаб кутубхоналарини ўқувчилар билан ҳамиша гавжум масканга айлантириш юзасидан ўзининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Белгиланган йўналишлардаги ишларни самарали ташкил этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.  

Учрашувда вазир ўринбосари иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА