Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
10:25 / 2022-12-20

Андижон шаҳри марказидаги кўп қаватли 99- уйнинг 34-хонадонида 19 декабрь куни кеч соат 19.20 да газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши натжасида портлаш содир бўлган.

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, портлаш юз берган вақтда ушбу хонадонда бўлган икки нафар фуқаро куйиш тан-жароҳати олиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази вилоят филиалига ётқизилган.  

Андижон шаҳри,  Навоий шоҳкўчасидаги 9 қаватли уйнинг 8- қаватида юз берган портлаш натижасида хонадоннинг ички деворлари, эшик ва ромлари, ташқи айвони зарарланган, шунингдек 8-қаватда жойлашган  қўшни  33- ва 35-хонадонларнинг кириш эшиклари ва ромларига ҳам қисман зарар етган.  

Дастлабки ўрганишларга кўра, чақнаш сабаби хонадонга тортилган газ трубасидан сизиб чиққан табиий газнинг хонага тўпланиб қолганлиги ва  фуқаро  М.К томонидан газ ҳидини сезмасдан зажигалка ёқиб юбориши натижасида келиб чиққан.  

Воқеа жойида  3 та ёнғин ўчириш экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб келган. Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса жойига вилоят, шаҳар ҳокими бошчилигидаги барча махсус хизматлар мутахассислари жалб этилган. Портлаш  талофатларини бартараф этиш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.  

Ушбу ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  Ўрганишлар натижасида фойдаланишга топширилганига ҳали кўп вақт бўлмаган ушбу уйга газ тармоғини тортган ташкилот томонидан бажарилган ишлар сифатига баҳо берилади.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

ЎзА