Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон шаҳрида 2022 йилда  55 та янги кўп қаватли уйлар қурилади
15:19 / 2021-12-18

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сектор раҳбарлари, шаҳар кенгаши депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессияда шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров 2021 йилда Андижон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Мурожаатда жорий йилнинг ўтган даврида шаҳарда амалга оширилган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди.  

Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" ги қарорига асосан ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантириш учун уларнинг комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг барча кўрсаткичларини баҳолашнинг ягона тизими жорий этилган. Андижон шаҳри мазкур тизим доирасида “Яшил” ҳудудлар қаторига киритилиб, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бир қатор кўрсаткичлар бўйича юқори ўринни эгаллаб турганлиги қайд этилди. 

 

 Жумладан, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастури доирасида жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 103,6 фоизга, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 100,4 фоизга, қурилиш ишлари 112 фоизга, хизмат кўрсатиш хажми 124,8 фоизга, чакана савдо айланмаси 104,4 фоизга, экспорт хажми 118,6 фоизга ўсганлиги қайд этилди. Шунингдек, мурожаатда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганлиги алоҳида қайд этилди. Айни кунда Андижон шаҳрида 5 минг 158 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Умуман, хафтада 3 маротаба “Тадбиркорлик куни” ўтказилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 4 минг 253 та лойиҳани амалга ошириш учун 79 миллиард 947 миллион сўм миқдорида кредит ажратилиб, 4 минг 296 та янги иш ўрни яратилган.  Ҳар бир оила тадбиркор дастури доирасида 1 минг 997 та лойиҳа учун 42 миллиард 453 млиллион сўм кредит маблағлари ажратилди. Бунинг ҳисобига 2 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилган. 

 Ҳунармандчилик йўналишида 18 та лойиҳа учун 471 миллион сўм кредит ажратилиб, 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.  Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 1 минг 979 та лойиҳа учун ажратилган 31 миллиард 342 миллион сўм кредит ҳисобига 1 минг 996 та янги иш ўрни яратилди. Умуман, жорий йилнинг ўтган даврида дастур бўйича  6 минг 453 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилиб, бу борада олиб борилган ишлар натижасида январь-ноябрь ойларида 7 минг 558 та иш ўрни яратилиб, дастур ижроси ортиғи билан бажарилган. 

 

Шунингдек, мурожаатда Андижон шаҳрида “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, бандлигини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар бажарилганлиги айтиб ўтилди. Жумладан, “Темир дафтар” га киритилган 9 минг 402 оилага моддий ва ижтимоий кўмак кўрсатиш учун 9 миллиард 754 миллион сўм маблағ сарфланди. Биринчи босқичда 2 минг 483 та, иккинчи босқичда 401 нафар “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларга зарур ёрдамлар кўрсатилганлиги қаййд этилди.   

Айни кунда Андижон шаҳрида 18-30 ёшгача бўлган 70 минг 724 нафар ёшлар мавжуд бўлиб, улардан 3 минг 627 нафари “Ёшлар дафтари” га киритилди. Хозирга қадар уларнинг 951 нафарига Ёшлар жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам учун 896 миллион 400 минг сўм,  308 нафар ёшга хайдовчилик курсларида ўқиши учун 823 миллион 200 минг сўм, 135 нафарига тадбиркорликни ривожлантириш учун 1 миллиард 175 миллион  

700 минг сўм, 91 нафарига таълим тўлов-контрактини тўлаш учун 398 миллион 600 минг сўм, 21 нафарнинг даволаниши учун 174 миллион 700 минг сўм маблағ сарфланди.

Инвестиция Дастури доирасида 2021 йилнинг ўзида умумий қиймати           1 триллион 603 миллиард сўмлик 71 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига         6 минг 306 нафар янги иш ўрни яратиш белгиланган. Ҳозирга қадар саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 60 та лойиҳалар ишга туширилиб, 5 минг 36 та янги иш ўринлари яратилди.Қолган лойиҳалар йил охирига қадар ишга туширилади. 

Андижон шаҳрида 2021 йил давомида жами 39,2 миллион АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредит маблағларини ўзлаштирилиши белгиланган. Бугунги кунга қадар 46 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, белгиланган режа 117,3 фоизга бажарилди.

Андижон шаҳар Бўстон маҳалласи ҳудудидан “Ёшлар кичик саноат ва тадбиркорлик зонаси” ни ташкил этиш учун 4 гектар ер майдони ажратилди. Ушбу Ёшлар кичик саноат зонасига умумий қиймати 65 миллиард сўмлик  

70 лойиҳани жойлаштириш танлаб олинди. Ҳозирга қадар улардан қиймати 8 миллиард сўм бўлган 12 та лойиҳа ишга туширилди. 

Сессияда шахарда 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди. Хусусан, келгуси йил давомида шаҳарда саноат ва умумий хизматлар йўналишида 494 та, инвестиция дастури доирасида 79 та лойиҳани амалга ошириш, 55 та янги кўп қаватли уйлар қуриш, шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари доирасида 28,4 миллиард сўмлик ишларни бажариш белгиланганлиги қайд этилди. 

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА