“Андижон” ўз майдонида дуранг ўйнади
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 27-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади.
Жумладан, “Бобур-арена” стадионида ташкил этилган ушбу учрашувда меҳмонлар вакили Доминик Бегич 58-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб, мезбонлар вакили Абдувоҳид Ғуломов ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг, “Андижон” очколарини 29 тага етказиб олди. “Бухоро” эса ўзининг 25 очкосига эга бўлди.
Бугун, 2 ноябрь куни миллий чемпионатимизнинг 27-турида “Нефтчи” – “Сурхон”, “Машъал” – “Қўқон-1912”, “Сўғдиёна” – “Қизилқум” клублари ўртасидаги баҳсларга гувоҳи бўламиз.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА