Ўзбекистон темир йўллари АЖ Ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 29 сентябрь кунидан бошлаб ҳар пайшанба куни “Aндижон - Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилади.
Президент топшириғини бажариш мақсадида Фарғона водийси ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларини темир йўл транспорти билан узвий боғлаш, ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча 651/652-сонли “Aндижон - Хива - Aндижон” йўловчи поезди қатнови жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан йўлга қўйилади.
Жорий йилнинг 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Aндижондан ҳаракатланаётган “Aндижон - Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.

Йўловчи поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади. Унга кўра, 651/652-сонли “Aндижон - Хива - Aндижон” йўловчи поезди 2022 йилнинг 28 сентябрь – ҳафтанинг чоршанба кунидан бошлаб Aндижондан, 2022 йилнинг 29 сентябрь ҳафтанинг пайшанба кунидан бошлаб Хивадан жўнайди.
391/392-сонли “Aндижон - Урганч - Aндижон” йўловчи поезди ҳаракати 2022 йил 29 сентябрдан ҳафтанинг пайшанба куни Aндижондан ва ҳафтанинг жума кунидан бошлаб Урганч бекатидан ҳаракатланади.
ЎзА