“Андижон” бугун ОЧЛ-2 мусобақасида гуруҳ пешқадами билан ўйнайди
Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг ғарбий минтақада учинчи тур учрашувлари доирасида “B” гуруҳида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Андижон” ўз майдонида Баҳрайннинг "Ал Холдия" жамоасини қабул қилади.
Андижон шаҳридаги “Бобур-Арена” стадионида ўтадиган ушбу учрашувда соат 18:45 да бошланадиган ўйинда "Андижон" қизил, рақиб жамоа эса сариқ футбол либосида майдонга тушади. Учрашувни иорданиялик Аҳмад Яқуб Иброҳим бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ҳамза Абдулмажид Юнис Саъдеҳ ва Қаис Айман Исса Ҳамес ёрдам беради. Нурзатбек Абдикадиров (Қирғиз Республикаси) эса тўртинчи ҳамак сифатида иштирок этади.

Мазкур гуруҳдаги иккинчи ўйин “Ал-Аҳли” ва “Аркадағ” жамоалари ўртасида соат 21:00 да бошланади.
Айнди дамда “B” гуруҳидан "Ал Холдия" 4 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, “Андижон” ва “Ал-Аҳли” 2 очко билан 2-3 поғоналардан жой олдган. Ҳисобида ягона очко бўлган “Аркадағ” клуби сўнгги ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА