Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалаба муборак! Андижонлик пахтакорлар давлатга 240 800 тонна пахта топширди
12:37 / 2019-10-17

Андижон вилояти пахтакорлари жорий йил учун белгиланган пахта топшириш шартномавий режасини муваффақиятли бажарди.


Андижон вилояти пахтакорлари жорий йил учун белгиланган пахта топшириш шартномавий режасини муваффақиятли бажарди. Вилоят пахтакорлари давлат қабул пунктларига 240 минг 800 тоннадан ортиқ пахта хом ашёси етказиб берди. Ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга сотилди.

image_2019-10-16_19-47-31.png

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида кластер тизимининг жорий этилаётгани қисқа фурсатларда ўз самарасини берди. Жорий йилда Андижон вилоятининг тўққизта туманида ана шу тизим асосида иш ташкил этилди.

1.jpg

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил ёзнинг иссиқ келгани, қолаверса, деҳқонларнинг зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли бажарганликлари, энг асосийси, ерга меҳр бериб, сидқидилдан иш олиб боргани туфайли вилоятдаги аксарият фермер хўжаликларида пахтадан мўл ҳосил олинди.

1 (2).jpg

Андижонликлар ушбу натижа билан тўхтаб қолмайди. Далаларда ҳосил ҳали мўл. Етиштирилган пахта ҳосилини охирги мисқолигача йиғиб-териб олиш учун бор имкониятларни ишга солади.

3.jpg

photo_2019-09-17_11-15-39.jpg