Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анас Қарман: Ўзбекистонда барча соҳаларда катта ўзгаришлар юз берди
11:51 / 2024-05-14

Самарқанд шаҳрида Осиё хотин-қизлари форуми давом этмоқда. Нуфузли анжуманда 30 дан ортиқ давлатдан парламентлар вакиллари, ҳукумат раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, мамлакатимиз етакчи ва фаол хотин-қизлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда иштирок этаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Тараққиёт дастурининг доимий вакили в.б. Анас Қарман кейинги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда катта ўзгаришлар юз берганини эътироф этди.  

– Хусусан, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, уларнинг сиёсий соҳалардаги иштирокини фаоллаштириш борасида юқори натижаларга эришилди, – деди А.Қарман. – Сизларни бу борадаги ютуқлар билан табриклашим мумкин. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва мамлакат ҳукумати молия ҳамда кредитлардан фойдаланиш бўйича имтиёзларни яхшилаш орқали хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган жуда катта стратегик ташаббусларни амалга оширмоқда.  

Шунингдек, сиёсий фаоллик, парламентлар, маъмурий ва бошқа соҳаларда аёллар учун квоталарнинг кўпайтирилиши Ўзбекистонда гендер тенглик борасида олиб борилаётган ортга қайтмас ислоҳотларнинг ажойиб кўрсаткичидир. Бу борада БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистон билан ҳамкорликда фаолият олиб боришга ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА