Анъанавий «Тошкент қиши» рейтинг турниридан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий «Тошкент қиши» рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда.
Бугун турнирнинг 2-тури ўйналди. 130 нафардан ортиқ шахматчи рейтинг кўрсатгичларига қараб, «А» ва «Б» гуруҳларида дона сурмоқда.
[gallery-27230]
Муҳаммадзиё Олимжонов, Нурмуҳаммад Эргашев, Саиджон Ҳожиниғмонов, Улуғбек Тотлиев, Сабина Утешова, Робия Медетова, Ойзода Давлатбоева, Дурдона Саъдуллаева каби ёш шахматчилар ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.
«Тошкент қиши» рейтинг турнирининг ғолиб ва совриндорлари 28 январь куни маълум бўлади.
[gallery-27233]
Муҳаммад АМИН, Шавкат ТОҲИРОВ (сурат), ЎзА