Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анъанавий “Тошкент қиши” рейтинг турниридан фоторепортаж
20:23 / 2023-01-12

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий “Тошкент қиши” рейтинг турнири қизғин паллага кирди.

 216 нафар иштирокчи “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда, ўз маҳоратини синовдан ўтказаётган турнирнинг 6 та тури ортда қолди. Унинг натижаларига кўра, Шерзод Самандаров (“А” гуруҳи) 6 имкониятдан 6 очко жамғарган ҳолда гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Муҳаммадкарим Абдуллаев, Меҳриддин Йўлдошев, Жўрабек Ибодуллаев, Умархон Фахриддинхўжаев ҳисобида эса 5 тадан очко бор. Қизлардан  Асал Салимова ҳам 5 очко жамғара олган. Ҳожиакбар Алижонов 6 имкониятдан 5,5 очко жамғарган ҳолда “Б” гуруҳида етакчилик қилмоқда. Мазкур гуруҳнинг яна 9 шахматчиси 5 тадан очко олган: Афрузбек Собиров, Алан Исаев, Умаржон Баҳодиров, Раҳмонали Неъматжонов, Фирдавс Абдусамадов, Шоҳруҳжон Жабборов,  Бунёд Собиржонов, Бобур Жумаев, Алишер Абдуқаюмов. Қизлар орасида эса Мумтозбегим Собирова билан Дилнура Ғофуржонова 4 тадан очкога эга.

Рейтинг турнирининг ғолиб ва совриндорлари 14 январь куни маълум бўлади.

[gallery-10249]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА