Анъанавий таэквондо бўйича мамлакат кубоги бошланди
Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида анъанавий таэквондо бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди. Доимий тарсда ҳар йили куз фаслида ўтказиладиган мазкур мусобақада юртимизнинг 9 та вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан келган 400 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Мусобақа низомига кўра, иштирокчилар турли йўналишларда беллашмоқда. Шу билан бирга, АҚШдаги Профессионал таэквондо федерацияси билан тузилган меморандум доирасида комбат таэквондо йўналиши бўйича ҳам илк бор 5 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги уч йил ичида анъанавий таэквондо бўйича миллий терма жамоамиз халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришди. Хусусан, Нидерландияда ўтган жаҳон чемпионатида Олег Ким, Асилбек Саидназаров ва Темур Муҳаммаджонов чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, яна икки нафар спортчи совриндор бўлди.
Шунингдек, жамоамиз турли мамлакатларда ўтказилган жаҳон кубоги ва Гран-при турнирларида ҳам кучлилар сафидан мунтазам ўрин олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА