Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анъанавий "INFOLIB UZBEKISTAN" ҳафталиги ўтказилади
17:18 / 2020-11-13

Мамлакатимизда 16-20 ноябрь кунлари INFOLIB UZBEKISTAN – 2020” IX миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказилади.

Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида айни ҳафталик доирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ҳафталик доирасидаги тадбирлар онлайн ва офлайн шаклда, “INFOLIB UZBEKISTAN -2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги дастурига асосан мутахассислар учун ахборот-кутубхона тизимини такомиллаштиришга қаратилган ва қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатлар талабларини ўрганишга оид семинар-тренинглар, дастурий таъминотлар тақдимотлари бўлиб ўтади. Шунингдек, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича ишланмаларни ўрганиш имконияти яратилади.

Китоб тақдимотлари, илм-фан, маданият ва жамоат арбоблари иштирокида ижодий учрашувлар,ёшларнинг интеллектуал билимини оширувчи викториналар, кутубхона фаолияти ва ўқиш залларида яратилган шароитлар билан таништирувчи онлайн-офлайн тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Бу йилги ҳафталикда аввалгиларидан фарқли ўлароқ, Миллий кутубхона тасарруфидаги 200 та кутубхонанинг онлайн иштирокини таъминлаш чораси кўрилади.

Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА