Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анъанавий арзонлаштирилган ярмаркалар
17:17 / 2025-12-18

Янги йил байрами муносабати билан ички бозорни барқарор нархлардаги маҳсулотлар билан тўлдириш мақсадида 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 5 январга қадар Наманган шаҳри ва барча туманлар марказларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Наманган шаҳрининг Усмон Носир кўчасида 15 декабрдан байрам савдо ярмаркаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ерда барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини қулай нархда харид қилиш мумкин.

Савдо расталари ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари — картошка, пиёз, гўшт, гуруч, ўсимлик ёғи ҳамда байрам дастурхони учун энг зарур бўлган ноз-неъматлар билан мунтазам тўлдириб борилади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА