Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анқара Мэри Мансур Яваш: “Бухоро билан ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилади“
20:00 / 2019-09-19

Мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳри Мэри Мансур Яваш бошчилигидаги делегация 18-19 сентябрь кунлари Бухорода бўлди.


Мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳри Мэри Мансур Яваш бошчилигидаги делегация 18-19 сентябрь кунлари Бухорода бўлди.

Анқара шаҳри делегациясини Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев қабул қилиб, дунёнинг кўплаб давлатлари қаторида Туркия Республикаси билан ўзаро манфаатли иқтисодий ва маданий алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Мамлакатнинг бошқа минтақалари қатори Бухоро ҳам ҳамкорликни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга эканини қайд этди.

Бугунга кунда вилоятда туркиялик билан ҳамкорликда ташкил этилган бир қатор қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. Айни пайтда Туркиянинг “Варнет” компанияси Бухоро туманида гидропоника технологиясига асосланган замонавий иссиқхона барпо этаётир.

Анқара шаҳри Мэри Мансур Яваш мамлакатимиздаги катта ўзгаришларга юксак баҳо берди. У куни -кеча Тошкент шаҳри билан Анқара ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзолангани, республикамизнинг бошқа шаҳарлари, жумладан, жаҳонга машҳур Бухоро билан ҳам ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.

Мулоқот якунида Мансур Яваш журналистларга интервью берди.

–Анқара шаҳри саноат ва туризмни ривожлантиришда катта салоҳият ҳамда тажрибага эга, – деди Туркия пойтахти Мэри. – Бухоронинг Анқара билан ҳамкорлиги жуда муҳим аҳамиятга эга. Яна бир жиҳати кейинги йилларда мамлакатингизда сайёҳликни, жумладан, Бухоро каби тарихий шаҳарларда зиёрат туризмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу нафақат қадим масканнинг ўтмиши ва бугуни билан танишишда, одамларнинг бир- бирини англашида ҳам яхши омил, балки катта даромад манбаи ҳамдир. Туризмни ривожлантириш албатта, соҳа моддий-техника базасини ривожлантиришни талаб этади. Биз бу соҳада, айниқса, замонавий меҳмонхоналарни барпо этишда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

Меҳмонлар ташриф доирасида Бухоро шаҳрининг қадимий обидалари, жумладан, Бухоро давлат музей -қўриқхонасининг Арк қалъасида жойлашган вилоят ўлкашунослик музейи филиали, Минораи Калон, Масжиди Калон ва Мири Араб мадрасасини ўз ичига олган Пойи Калон мажмуаси ҳамда Лаби ҳовуз мажмуаси ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишди. Шунингдек, улар Когон туманида бўлиб Баҳоуддин Нақшбанд қабри жойлашган тарихий ёдгорлик мажмуаси ва Саййид Мир Кулол мақбарасини зиёрат қилди.

Анқараликлар вилоятда аждодлардан қолган буюк маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, ислом дини таълимотига катта ҳисса қўшган буюк пирлар қадамжоларини обод этиб, зиёратгоҳларга айлантиришга қаратилган юксак эътиборни юқори баҳолашди.

2.JPG

4.JPG

9.JPG

7.JPG