ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманининг энг чекка ҳудудларида ҳам автомобиль йўлларининг аҳволини яхшилаш, аҳолининг мушкулини енгил қилиш, уларга қулай шароит яратиш мақсадида кенг қамровли ишлар бажарилмоқда.
Тумандаги Куйик кўпир қишлоғи фуқаролари яқин кунларгача эски ва таъмирталаб автомобиль йўлидан фойдаланиб келаётган эди. Ўтган 2025 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Амударё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан Д217А “Жумуртов кони орқали – Амударёга” автомобиль йўлининг 0–3,6 километр қисмида қурилиш ишлари бошланган.
[gallery-27880]
Ҳозирда мазкур автомобиль йўлининг асосий қисмида махсус техникалар ёрдамида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунига етгач, мазкур йўлда транспорт ҳаракати хавфсиз ва қулай бўлади. Шу билан бирга, туман инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА