Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амударёда пиёз захиралари кўздан кечирилди
16:01 / 2023-01-25

Бозорларда пиёзнинг нарх-навоси қимматлашиб бораётгани ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб бормоқда. Нарх-навони бир хилда ушлаш, арзон нархларда сотиш ва захираларни яратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумандаги маҳаллаларни ихтисослаштириш борасидаги ишлар бошлаб юборилди. "Бир маҳалла – Бир маҳсулот" тамойили асосида ихтисослаштириш орқали “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1414 нафар томорқа ер эгалари ихтиёрида 218,9 гектар томорқа ер мавжуд. Маҳалладаги 664 нафар томорқа ер эгалари томонидан 2022 йилда 514 тонна пиёз ҳосили олинган бўлиб, ҳозирда 400 тоннадан зиёд пиёз захираси яратилган эди.

Бу захира ҳозир бозорларда пиёз нархи ошиб кетишининг олдини олиш, нарх-навони меъёрида ушлаб туришга хизмат қилмоқда.   

Бу ҳақда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Жамғарма директори Т.Сатторов Амударё туманида ўтказилган учрашувларда маълум қилди.

Учрашув якунида янги ташкил қилинаётган “Жумуртов томорқа хизмат” МЧЖ негизида 12 йўналишда томорқа кластерининг бизнес режалари ва келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар билан танишилди. “Оқ олтин” ОФЙ ҳудудида бугунги кунда томорқа ер эгалари хонадонларида сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан пиёз захиралари кўздан кечирилди. Ўразбой Қиличов хонадонида 3 тонна, Махмуд Ўразбоев хонадонида 2 тонна пиёз захираси борлиги, уни бозорларга мунтазам етказиб бериш борасида келишиб олинди.

Сафар давомида вакиллар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш учун “Mangit invest plyus” масъулияти чекланган жамиятининг 1 гектар майдонида ташкил этилган замонавий иссиқхонада ҳам бўлди. Иссиқхонада помидор етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, кунига 1,5 тонна маҳсулот ички ва ташқи бозорга етказиб берилмоқда.  

ЎзА