ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кичик саноат зонаси 2018 йил “Амударё пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятининг эски биноси ўрнида ташкил этилган.
[gallery-12123]
Тендер савдоларида 23 нафар тадбиркор қиймати 10 миллиард 151 миллион сўмлик инвестиция киритиш ва 166 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш мажбуриятини зиммасига олган.
Кичик саноат зонасида ҳозирда ёғочдан мебель ва эшиклар ишлаб чиқарувчи “Kamolov eshiklari”, темир эшик ва дераза ишлаб чиқарувчи “Amu metall Kovka art”, сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Mang‘it milk” масъулияти чекланган жамиятлари каби қатор корхоналар фаолият юритмоқда.
“Mang‘it milk” масъулияти чекланган жамияти ўз ишини 30 литр сутни қайта ишлашдан бошлаган. Бугунга келиб корхонада кунига 1 тоннадан ортиқ сут қайта ишланиб, кефир, қаймоқ, творог, сметана каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Келгусида пишлоқ ишлаб чиқариш тармоғи ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА