Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амударё туманида ғалла ўрим-йиғими бошланди
16:33 / 2023-06-11

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Юсуф хўжа” фермер хўжалигида жорий йилги ғалла ўрим-йиғими бошланиши муносабати билан кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, қишлоқ хўжалиги бўлими масъуллари, фермер ҳамда механизаторлар қатнашди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, семинар иштирокчиларига 1 июлга қадар давом этадиган ғалла ўрим-йиғими ишларини сифатли тарзда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури бўйича батафсил маълумот берилди.
Таъкидланганидек, 2023 йилги ғалла ҳосили учун тумандаги 361 та фермер хўжалигининг жами 7000 гектар ер майдонига ғалла уруғи экилган эди. “Қипчоқ ғалла кластери” масъулияти чекланган жамияти 5861 гектар, “Amu Rich Harvest” масъулияти чекланган жамияти 1139 гектар экин майдонларида етиштирилган ғалла ҳосилини харид қилиш бўйича фермер хўжаликлари билан шартнома имзолаган. Туман бўйича жорий йилги мавсумда ғалла кластерларининг қабул масканларига қабул қилинадиган жами дон миқдори 16 минг 460 тоннани ташкил этади. Етиштирилган ҳосилнинг 1450 тоннаси уруғлик дон учун, 8000 тоннаси эса истеъмол учундир. Ундан ташқари, жорий йилги ҳосилдан 7010 тонна дон маҳсулоти биржа савдолари учун вақтинча сақлашга йўналтирилади.
Жорий йилги ғалла ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, ғаллани ўришга тайёрлашдан тортиб, уни қабул масканларига элтишгача бўлган жараёндаги ишларни тизимли равишда ташкил қилиш мақсадида штаб ташкил қилиниб, 24 та ўрим отряди тузилган ва уларга 24 та комбайн бириктирилди.

Комбайнлар билан бир қаторда мавсумда дон ташишга мўлжалланган ҳамда хизмат кўрсатадиган техникалар ҳам жалб қилиниб, уларнинг ҳам мавсум давомида тўлиқ ишчи ҳолатида бўлишини таъминлаш чоралари кўрилди. Ундан ташқари, ғалла ўрим-йиғимини беталафот ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказиш мақсадида туман Ички ишлар бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Миллий гвардия туман бўлимининг жами 52 нафар ходими жалб қилинди.
Семинар якунида ғалла майдонларида ўрим-йиғим олдидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ғалланинг исроф бўлиб ўрилишига йўл қўймаслик, ўрилган ғалла майдонларидаги сомонларни ёқмаслик борасида фермер хўжаликларининг мутасадди ходимларига, ғаллакор ва механизаторларга тушунтиришлар берилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА