Амстердамдаги сайёҳлар кўчада қоладими?
Яқин келажакда Нидерландия пойтахти Амстердам шаҳрининг тарихий ёдгорликларга бой учта туманида сайёҳлар вақтинча яшаш учун жой топишга қийналиб қолишади.
Яқин келажакда Нидерландия пойтахти Амстердам шаҳрининг тарихий ёдгорликларга бой учта туманида сайёҳлар вақтинча яшаш учун жой топишга қийналиб қолишади.
Сабаби, Амстердам ҳукумати айрим даҳаларда сайёҳлик уйларини ижарага беришни ман этмоқчи. Коронавирус туфайли туризм соҳаси шундоқ ҳам касодга учраб турган бир пайтда бундай ғалати қарор қабул қилиниши ростдан ҳам тушунарсиз.
1 июлдан жорий қилинадиган мазкур тақиқ мамлакатнинг бош шаҳри раҳбарияти томонидан ўз уйларини онлайн-платформалар орқали ижарага бераётган фуқаролар сонини камайтириш мақсадида амалга киритилмоқда. Чекловлар аҳолининг сайёҳлар маҳаллий одамлар тинчлигига раҳна солаётгани тўғрисидаги шикоятлари билан боғлиқ экани айтилган.
Бундан ташқари, жорий йил 1 июлдан Амстердамда яна бир янги қоида кучга киради: ўз турар-жойини ижарага беришни истаган фуқаро махсус рухсатнома олиши шарт. Мэрия бундай рухсатномаларни тақиқланган 3 та тумандан ташқари бошқа ҳудудларда истиқомат қиладиган кишиларгагина беради.