Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ампутантлар футболи. Йигитларимиз илк бор ўтказилаётган Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларида қатнашади
17:08 / 2022-03-04

“Матонат”, “Байналминал” номлари билан дунёга машҳур ногирон-ампутантлар терма жамоамиз 5-9 март кунлари Эрон давлатининг Кеш шаҳрида илк бор ташкиллаштирилаётган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиш учун бугун сафарга отланди.

Терма жамоамиз саралаш мусобақасининг “Ғарб” минтақасида Эрон, Ироқ, Фаластин, Сурия ва Ҳиндистон термаларига қарши кураш олиб боради. Мусобақанинг “Шарқ” минтақасида эса Бангладеш (мезбон), Индонезия, Непаль, Малайзия ва Япония термалари ўзаро куч синашишади.

Муваффақият қозонган бешта жамоа (“Ғарб”дан учта, “Шарқ”дан иккита) 1-9 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Маълумот учун, сўнгги Жаҳон чемпионати 2018 йили Мексикада ўтган. Беш карра Жаҳон чемпиони Ўзбекистон термаси қатнашмаган мусобақада анголаликлар бош совринни қўлга киритишган.

Саралаш ўйинлари тақвими:

6 март
Эрон – Ҳиндистон
Фаластин – Ироқ
Ўзбекистон – Ҳиндистон
Эрон – Фаластин

7 март
Ўзбекистон – Фаластин
Эрон – Ироқ

8 март
Ҳиндистон – Фаластин
Ироқ – Ўзбекистон
Ироқ – Ҳиндистон
Эрон – Ўзбекистон.

Терма жамоамиз делегацияси:

Футболчилар: Азиз Абдураҳмонов, Азизжон Азимов, Ҳайдарали Турсунбоев, Зафар Носиров, Қудрат Худойқулов, Бекзод Ҳакимов, Қудрат Тўрахўжаев, Нуритдин Турсунов, Қудрат Сатторов, Умиджон Сирожиддинов, Умиджон Абдухалилов
Ўйновчи мураббий: Абдужамил Шукуров 
Ҳакам: Зоҳидхўжа Тошхўжаев
Шифокор ва жамоа бошлиғи: Рустам Меҳмонов
Фахрий вакил: Бахтиёр Ражабов
Делегация раҳбари: Равшан Меҳмонов.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА