Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ампутантлар футболи. Йигитларимиз Ҳиндистон термасига жавобсиз 23 (!)та тўп киритишди
14:32 / 2022-03-07

Хабарингиз бор, айни пайтда Эрон давлатининг Кеш шаҳрида илк бор ташкиллаштирилаётган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари давом этмоқда.

Унда иштирок этаётган терма жамоамиз саралаш мусобақасининг “Ғарб” минтақасида Эрон, Ироқ, Фаластин, Сурия ва Ҳиндистон термаларига қарши кураш олиб боради. Вакилларимиз дастлабки турда Ҳиндистон термасига қарши майдонга тушишди. Бир неча бор Жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси ва ҳужумчиси деб топилган, айни пайтда термамиз таркибида ҳам футболчи ва ҳам мураббий сифатида фаолият юритаётган Абдужамил Шукуров ўз шогирдлари билан ҳиндистонликлар дарвозасига жавобсиз 23 та гол уришди. Мусобақанинг бош соврини учун курашаётган футболчиларимиз учун бу ҳисоб мўъжиза эмас, авваллари ҳам бунақаси тез-тез юз бериб турган. Асосий вазифа эса саралаш ўйинларини юқори савияда ўтказиб, Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш.

Биринчи турда қайд этилган натижалар:

Эрон - Ҳиндистон - 19:1
Фаластин - Ироқ - 0:3
Ўзбекистон - Ҳиндистон - 23:0
Фаластин - Эрон - 0:2.

Эслатиб ўтамиз, муваффақият қозонган бешта жамоа (“Ғарб”дан учта, “Шарқ”дан иккита) 1-9 октябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА