Aмонова Матлуба Мухтаровнанинг техника фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Сапропель ва бентонит асосида коагулянт-флокулянтлар билан модификацияланган композит сорбентлар олиш ва уларни саноат оқова сувларини тозалашда қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш» мавзусида
Aмонова Матлуба Мухтаровнанинг 02.00.13 – «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослигидан техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган «Сапропель ва бентонит асосида коагулянт-флокулянтлар билан модификацияланган композит сорбентлар олиш ва уларни саноат оқова сувларини тозалашда қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертация ишининг ҳимояси Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 25 октябрь соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 210100, Навоий шаҳри, Ғалаба Шоҳ кўчаси, 76в-уй.
Тел.: (79) 223-23-32; Факс: (79) 223-49-66.
e-mail: info@nsumt.uz