English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар ўрни
12:16 / 2020-10-02

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларини муваффақиятли амалга оширишда халқ дипломатияси механизмларидан ҳар томонлама фойдаланиш назарда тутилган.


Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг халқ дипломатияси маркази томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси билан ҳамкорликда "Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар ўрни" мавзуида онлайн мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Хабаровск шаҳридаги Россия Федерациясининг “Бутунжаҳон ўзбек бирлашмалари конгресси” Минтақалараро ижтимоий ташкилоти, Владивосток шаҳридаги “Адолат” ўзбеклар ва Ўзбекистон ватандошлари жамоатчилик ташкилоти, Омск шаҳридаги “Ўзбекистонликлар ҳамдўстлиги” жамоатчилик ташкилоти ва Россиядаги ўзбек диаспорасига оид бир қатор жамоат тузилмаларининг вакиллари, ватандошлар иштирок этди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларини муваффақиятли амалга оширишда халқ дипломатияси механизмларидан ҳар томонлама фойдаланиш назарда тутилган. Шунингдек, иқтисодий-ижтимоий, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа соҳаларни ривожлантиришда, унинг обрўсини ошириш ҳамда ташқи дунё билан муносабатларини мустаҳкамлашда Россия Федерациясидаги ватандошлар тажрибасини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

photo_2020-10-02_12-16-38.jpg

Онлайн мулоқотда ватандошлар билан алоқаларни ривожлантиришнинг аҳамияти ва долзарблиги, улар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ислоҳотларни сифат жиҳатдан яхшилашда уларнинг салоҳиятини жалб этиш масаласи муҳокама этилди. Ватандошлар ва меҳнат муҳожирлари энг кўп истиқомат қилаётган ҳудудларда Ўзбекистон маданий, илмий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасидаги ватандошлар ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда хулоса ва таклифлар тайёрлаб, тегишли ташкилотларга киритишга келишиб олинди.