Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик самаралари
17:20 / 2020-10-26

O`zLiDeP Жиззах вилояти кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Жиззах шаҳридаги қабулхонасида давра суҳбати ташкил этилди.


O`zLiDeP Жиззах вилояти кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Жиззах шаҳридаги қабулхонасида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармон мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда ижросини таъминлаш мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида партия фаоллари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши депутатлари, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда мазкур фармон бебаҳо бойлигимиз бўлган ердан оқилона ва самарали фойдаланишда муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, тадбиркорлар, фермерлар дуч келаётган бир қатор муаммоларга ечим топишга асос бўлиши таъкидланди. Муҳокама давомида мазкур ҳужжатнинг ижросини таъминлашда партия фаоллари томонидан амалга оширилаётган тарғибот тадбирларининг аҳамиятига эътибор қаратилди.

– Коронавирус пандемияси кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорларга кўплаб муаммолар туғдиргани сир эмас, – дейди O`zLiDeP вилоят кенгашининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Акбар Яқубов. – Шу сабаб, сансалорликларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни қонунда кўрсатилган муддатларда ҳал қилиш, энг муҳими, қилинган мурожаатларининг бирортасини эътибордан четда қолдирмаслик жуда муҳим. Партия фаолларининг, депутатларнинг Бош вазир қабулхонаси вакиллари билан доимий ҳамкорлиги ҳам айнан шу масалада зарур.

Давлатимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда ер ҳисоби, кадастр ишларини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилаётган бўлсада, баъзи жойларда ҳамон бюрократик тўсиқлар, таъмагирлик ҳолатлари, сансалорликлар учраётгани ҳам сир эмас. Айнан шундай тўсиқлар туфайли ўз бизнес режасини йўлга қўйишда, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришда, янги иш ўринлари яратишда қийинчиликлар пайдо бўлмоқда.

Тегишли ташкилотлар томонидан мурожаатларни кўриб чиқиб, ҳал этишга етарли эътибор қаратилмаётганлиги натижасида тадбиркорлар Бош вазир қабулхонаси ва бошқа назорат органларига мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Масалан, йилнинг ўтган даврида “Агробанк” АТБ Жиззах амалиёт бўлими томонидан кўриб чиқилган жами 85 та мурожаатнинг 26 тасигина ижобий ҳал этилиб, қолган 59 таси “тушунтириш берилди” деб ёпилган. Бундай ҳолатларни “Микрокредикбанк” АТБ, АТ “Халқ банки” Жиззах шаҳар амалиёт бўлимлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Давра суҳбатида Президентнинг мазкур фармонида белгилаб берилган вазифаларни амалиётга изчил татбиқ этишда Бош вазир ҳудудий қабулхонаси вакиллари ва O`zLiDePдан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.