“Амирсой”да ёғочли ресторан ёниб кетди
Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 01:32 да Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” МФЙ ҳудудида жойлашган “Амирсой” дам олиш масканига қарашли ёғочли конструкция материалидан қурилган ресторанларнинг бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Унга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:13 да ўраб олинган ва соат 04:20 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида рестораннинг тахминан 300 квадрат метр майдонида томи, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёнган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
А.Мусаев, ЎзА.