“Амирсой” дам олиш масканига саёҳат
Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Долзарб 90 кун” доирасида Бўстонлиқ туманида жойлашган “Амирсой” дам олиш масканига саёҳат уюштирилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Тошкент шаҳридаги кам таъминланган оила фарзандлари қамраб олинди.

Лойиҳа доирасида иштирокчилар учун қизиқарли мутолаа машғулотлари, билимдонлар беллашувлари ташкил этилди.

Шу билан бирга, сардорлар томонидан тайёрланган “Ibrat farzandlari”, “Mutolaa”, “UzChess”, “Ustoz AI” лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Бир сўз билан айтганда, “Долзарб 90 кун” доирасида ўтказилаётган бу каби лойиҳалар болаларнинг истеъдодини кашф этиш, уларни рағбатлантириш ва вақтини мазмунли ташкил қилишда муҳим ўрин тутмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА