English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амира ал-Хассан: форум одамлар ҳаётини яхшилашга қаратилган умумий мақсадлар йўлида муҳим воқеа бўлади
20:36 / 2021-06-23

Бухорода Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форумда кўплаб хорижлик соҳа вакиллари иштирок этмоқда. ЎзА мухбири Форс кўрфази араб давлатларидаги БМТнинг аҳоли пунктлари дастурининг минтақавий бюроси (UN HABITAT) раҳбари Амира ал-Хассаннинг фикри билан қизиқди.

– Ушбу тадбирда иштирок этишимнинг асосий мақсади – Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси билан танишиш, фикр алмашиш, 2030 йилгача ўзлари учун устувор йўналишларни белгилаб олган мамлакатлар учун аниқ универсал тавсиялар ишлаб чиқишдир, – дейди Амира ал-Хассан. 

– Бундан ташқари, форумда БРМга эришиш бўйича бизнинг аҳоли пунктлари дастуримизнинг асосий ёндашувлари, биринчи навбатдаги мақсадлари ва уларга эришиш йўлларини тақдим этишни режалаштирмоқдаман.

Бу менинг Ўзбекистонда биринчи марта бўлишим, бу ерда мамлакат ҳозирги босқичда қандай илдам ривожланиб бораётганини кўряпман. Мамлакат Ҳукуматининг «ақлли шаҳарлар»ни ривожлантиришга, аҳолининг турмуш даражаси билан боғлиқ барча соҳаларни изчил ислоҳ қилишга интилиши мени ҳайратда қолдирди.

Форумдан умидларим жуда катта, чунки ундаги мавзулар мутахассисларнинг кенг жалб қилинишини ҳамда самарали тажриба алмашишни назарда тутади. Форум ташкилотчилари ва иштирокчиларига муваффақиятлар тилайман. Ишончим комилки, унинг натижалари одамлар ҳаётини яхшилашдек умумий мақсадлар йўлида муҳим воқеа бўлади.

ЎзА мухбири

Зариф Комилов ёзиб олди