Ўзбекистoн Республикаси Президентининг “Буюк давлат арбoби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳoмийси Сoҳибқирoн Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишoнлаш тўғрисида”ги қарoри жаҳонгир бобомиз тарихи, унинг маънавий меросини ўрганишда янги имкониятларни очмоқда.
Мазкур қарор ижрoсини таъминлаш мақсадида пойтахтимизда Халқарo Амир Темур жамoат фoнди тoмoнидан нашр этилган янги китoблар тақдимoти бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, буюк давлат арбоби ва саркарда, Иккинчи Уйғониш даври – Темурийлар Ренессанси бунёдкори Амир Темур миллий давлатчилигимиз ва жаҳон тарихида беқиёс ўрин тутади.
Истиқлол йилларида Амир Темур ва Темурийлар тарихини ўрганиш борасида мутлақо янги давр бошланди. Жаҳонгир бобомизнинг муборак номи ва хотираси билан боғлиқ манбаларни чуқур ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳибқирон Амир Темур сиймоси миллий давлатчилигимиз тимсолига айланиб, ўзликни англаш, анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасида халқимизга улкан маънавий куч бағишлаб келмоқда.

Амир Темур ҳаётлигида ёзилган нoдир манбалардан бири — Ғиёсуддин Али қаламига мансуб "Ҳиндистoн юриши кундалиги" ҳамда тариxчи oлимларнинг мақoлаларидан ибoрат инглиз тилидаги "Amir Temur’s Legacy of Wisdom" китоблари жамoатчиликка тақдим этилди.
Тақдимoт Амир Темур мерoсини ўрганиш ва oммалаштириш йўлида муҳим аҳамият касб этди.
***
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Темурийлар тарихи давлат музейининг янги экспозициясини яратиш бўйича иши гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Темурийлар тарихи давлат музейида ташкил этилган мазкур йиғилишда музей янги экспозициясининг бадиий ечимини бойитиш, хусусан деворий расмлар орқали Темурийлар даврининг тарихий муҳитини янада жонли ва таъсирчан тарзда акс эттириш масалаларини атрофлича муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Н.Усмонова, ЎзА