Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур ва Усмоний ҳукмдорлар сурати 1,83 миллион доллар нархланди
12:19 / 2022-01-21

Буюк Британиянинг “Sotheby” аукцион уйи Усмонли султонларнинг олтита нодир суратини 1,34 миллион фунт стерлинг (1,83 миллион доллар)га сотди.

“The Newbattle Turks” коллекцияси беш нафар машҳур Усмоний ҳукмдор - Боязид I, Меҳмед I, Мурод II, Боязид II, Сулаймон Қонуний ва Темурийлар салтанати асосчиси Амир Темур суратидан иборат.

— Бу суратлар, эҳтимол, XVII асрда Лотианнинг учинчи графи Уильям Карр томонидан олиб келингандир, — деди “Sotheby”нинг Яқин Шарқдаги аукцион савдолари бўйича директори Бенедикт Картер.

Мажмуа XV-ХVI асрларда яшаган итальян тарихчиси ва биографи Паоло Гиовио (1483-1552) томонидан тўпланган ҳукмдорлар, давлат арбоблари ва бошқа таниқли шахсларнинг 484 та портрети тўпламидан иборат. Бу ноёб санъат асарлари Шотландиядаги уйлардан бирининг чодиридан топилган. Афтидан, расмлар ўша ерда юзлаб йиллар давомида тегинилмаган ҳолда ётган.