Сирдарё вилоят божхона бошқармасида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 689 йиллигига бағишлаб "Амир Темур давлати ва унинг дунё тарихида тутган ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Гулистон давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Йўлдош Каримов ўз сўзида Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, унинг давлат бошқаруви, ҳарбий санъати, дипломатияси, меъморчилиги, маданий ва маънавий мероси, жаҳон тарихидаги ўрнини ва ролини ёритиб, ўлкалар ва халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, турли миллатлар билан дипломатик муносабатларни ўрнатишдаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Шу билан бирга, Амир Темур бобомизнинг жасоратли юришлари, доно маслаҳатлари ва "Темур тузуклари" каби бебаҳо китоби бугунги авлод учун ҳам ибрат мактаби эканлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбирда Амир Темурнинг ҳаётига доир ижодий-маърифий викторина ҳам ўтказилди. Вилоят ахборот-кутубхона масъуллари томонидан тузилган викторина саволлари иштирокчиларга Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, унинг давлат қуришдаги принциплари ҳақида янги маълумотларни олишга имкон берди. Саволларга тўғри жавоб берган божхона ходимлари бадиий китоблар билан тақдирланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири