Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Амир Темур издошлари", "Жалолиддин Мангуберди ворислари" ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади
09:29 / 2023-07-04

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июнида “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. 

Концепцияда белгиланган тадбирлар 5 босқичда амалга оширилади: 

Биринча босқич (3–7 ёш), иккинчи босқич (7–10 ёш), учинчи босқич (11–17 ёш), тўртинчи босқич (18–21 ёш), бешинчи босқич (22–30 ёш). 

Қарорга кўра, маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Эзгу амал” саховат карвонлари ташкил этилади. 

“Амир Темур издошлари”, “Жалолиддин Мангуберди ворислари” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади. 

Ёшлар ўртасида 4 босқичда (маҳалла – туман – вилоят – республика) “Шунқорлар” ҳамда “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади. 

Ш.Маматуропова, ЎзА