Американинг йирик нашри - "The WaII Street Journal" вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида АҚШнинг энг йирик ва нуфузли нашрларидан бири – "The WaII Street Journal" директори ва Германия, Австрия, Шимолий, Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидаги мижозлар билан ишлаш бўйича минтақавий раҳбари Дениз Метс билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув Америка нашри вакилларининг таклифига биноан ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий, сиёсий, ахборий салоҳиятини "The Wall Street Journal & Barron's Group" компанияси орқали АҚШ ва бошқа давлатларда ёритиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

- Фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва тарғиб этишдир, - деди агентлик директори А.Хожаев. - Шуни инобатга олган ҳолда, "The WaII Street Journal" нашри билан ҳамкорлик қилишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор.
Учрашув сўнгида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ўрганиб чиқилиши таъкидланди.
ЎзА