Америкаликлар Саудия Арабистони ҳудудида қўшимча ҳарбий базалар қуришни режалаштирмоқда
Эрон билан кескин муносабат муҳитида америкаликлар Саудия Арабистони ҳудудида қўшимча ҳарбий базалар қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда.
“Associated Press” хабарига кўра, АҚШ бу мақсадда Қизил денгиз соҳилидаги Янбу порти ва подшоҳликнинг Табук ва Таиф аэродромлари имкониятини ўрганмоқда.
“Бу оқилона ҳарбий режалаштириш”, деди АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги вакили Билл Урбан ва ўз сўзига мазкур ҳаракатлар АҚШнинг минтақадаги ролини оширишга қаратилмаганини қўшимча қилди.
Хабарда АҚШ бош қўмондонлиги раҳбари Фрэнк Маккензи Янбу портига келгани айтилган.