Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Америкаликка Антарктикада 53 йил аввал йўқолган ҳамёнини қайтаришди
13:40 / 2021-02-07

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи Пол Гришам бундан ярим асрдан зиёд вақт олдин тушириб қўйган қопчиғини топишга муваффақ бўлди. Бу хабарни “The San Diego Union-Tribune” нашри тарқатган.

Ҳикоя қилишича, у бир вақтлар АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари сафида метеорология хизматида ишлаган. Узоқ 1967 йили Антарктикада хизмат ўтаётган чоғи тасодифан ҳамёнини йўқотган ва шу-шу топа олмаган.

Ўтган йил охирида Гришамга метеорология хизмати ходимининг қизидан қўнғироқ бўлди. Жувоннинг айтишича, отасининг бошлиғи нотаниш қопчиқ эгасини аниқлашда ёрдам беришни сўраган. Топилма бино бузилганда юзага чиққан.

Воқеадан бир неча ҳафта ўтиб, портмоне ҳақиқий эгасига қайтарилган. Омадли инсоннинг таъкидлашича, ҳамён ичида ҳайдовчилик гувоҳномаси, солиқ тўғрисидаги декларация, ҳарбий денгиз хизматчиси шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва чўнтак маълумотнома харитаси бус-бутун сақланган.