Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Америкалик учувчи АҚШ базаси устида аномал ҳолатлар юз бераётгани ҳақида маълум қилди
14:52 / 2023-02-06

Америкалик истеъфодаги зобит, қирувчи самолётлар бошқарувчиси Райан Грейвс The Hill нашрида эълон қилган мақоласида хизмати давомида мунтазам равишда "номаълум аномал ҳолатларни" кузатиб келганини ёзади.

"Истисно қобилиятларини намойиш қилувчи объектлар мунтазам равишда ҳарбий базамиз ва полигонимиз  устидан учиб ўтарди. Биз уларнинг кимлигини билмаймиз ва уларнинг мавжудлигини юмшата олмаймиз", – деган учувчи.  

Зобитнинг таъкидлашича, 2014-2015 йилларда у билан бирга хизмат қилган тахминан 50-60 киши “номаълум аномал ҳодисани” ҳар куни кузатганини айтиши мумкин. "Номаълум аномал ҳодиса" – бу миллий хавфсизлик билан боғлиқ муаммо ва бизга зудлик билан кўпроқ маълумотлар керак", – дейди Грейвс.    

Ўтган ҳафта АҚШ миллий разведка директори идораси аномал ҳодисалар ҳақидаги иккинчи ҳисоботини эълон қилган. Унда айтилишича, 2022 йил 30 август ҳолатида Америка ҳукумати номаълум учар жисмлар (НУЖ) парвози билан боғлиқ 500 дан ортиқ ҳодисани қайд этган. НУЖлар парвозининг катта қисми АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий денгиз кучлари учувчилари ҳамда воқеага гувоҳ бўлган операторлар томонидан қайд этилган. Шу билан бирга, самолётлар билан номаълум учар жисмлар ўртасида бирор марта ҳам тўқнашув юз бермаган, дейилади хабарда.