Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Америкалик шифокорлар олти нафар болани оиласи бағрига қайтарди
17:00 / 2023-09-19

Жорий йилнинг 10 сентябридан бошлаб америкалик кардиожарроҳ шифокорлар Қорақалпоғистон Республикасида юрагида туғма нуқсони бўлган болаларда мураккаб юрак очиқ жарроҳлиги операцияларини ўтказмоқда.

Таъкидлаш жоизки, сентябрь ойининг охиригача АҚШнинг “Global Cardiac Alliance” фонди раҳбари, профессор Уиллям Новик раҳбарлигидаги бир гуруҳ кардиожарроҳлар Ўзбекистон Республикаси Болалар миллий тиббиёт маркази директори Мақсуд Саидов, марказ мутахассислари, Қорақалпоғистон тиббиёт институти шифокорлари, клиник ординаторлар, магистрлар ҳамда юқори босқич талабалари билан бирга Қорақалпоғистонда юрагида туғма нуқсони бўлган 50 нафар болада очиқ турдаги мураккаб операцияларни ўтказишни режалаштирган. Бугунги кунга қадар 22 нафар болада мураккаб юрак очиқ жарроҳлик операцияси муваффақиятли амалга оширилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Р.Сапарбаев Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида бўлиб, болажонлар аҳволидан хабар олди. Учрашув давомида мураккаб операция самарали ўтказилган ва саломатлиги барқарор 6 нафар бола оиласи бағрига қайтарилди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.