Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Америкалик олимлар Оқ уй раҳбариятини ядровий қуролни биринчи бўлиб қўллаш ҳуқуқидан воз кечишга чақирди
08:50 / 2021-12-18

Америкалик 700 нафар олим, жумладан, 21 нафар Нобел мукофоти соҳиблари президент Байденга мурожаат билан чиқди.

Мурожаатда тегишли доктринада кўзда тутилган ядровий қуролни биринчи бўлиб қўллаш ҳуқуқидан воз кечиб,  ҳужжатни қайта кўриб чиққан ҳолда ядрони фақат жавоб зарбаси сифатида қўллашга чақирилган.

“Биз сиздан АҚШ ядрони биринчи бўлиб эмас, фақат жавоб зарбаси сифатида қўллашини эълон қилишингизни сўраймиз”, дейилади Оқ уй раҳбарига олимлар мурожаати битилган мактубда.

“The New York Times”нинг аниқлик киритишича, келгуси йил бошида Байден маъмурияти мамлакатнинг “Ядровий сиёсат таҳлили” деб аталувчи доктринасини эълон қилади.

Одатда, АҚШ президентлари бу ҳужжатни президентлигининг дастлабки икки йили ичида оммага маълум қилади.