Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Америкалик лотерея ўйнаб 1,3 миллиард долларлик ютуқни қўлга киритди
08:57 / 2023-01-15

Американинг Мэн штатидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасидан сотилган лотерея чиптасининг эгаси 1,348 миллиард долларлик жек-потни қўлга киритди. Бу тарихдаги иккинчи энг катта ютуқ бўлди, деб маълум қилмоқда ўйин ташкилотчиси Mega Millions компанияси.

Жума куни номаълум шахс барча олтита рақамни топган.

Ютуқ эгаси пулларнинг бир йўла ҳаммасини олишга қарор қилса, унга 723,5 миллион доллар берилади, қолгани солиқ тўловларига кетади. Агар бўлиб-бўлиб олишга қарор қилса унга 30 йил давомида бериб борилади. Ютуқни қўлга киритишга  уч ой  давом этган ўйиннинг 26 уринишида муваффақ бўлинган. Ютуқ имконияти 302,6 миллионга  бир уриниш бўлган.

Умуман, 2002 йилдан буён давом этиб келаётган лотерея ўйини тарихида энг йирик ютуқ  2018 йилда қайд этилган, ўшанда унинг миқдори 1,537 миллиард долларни ташкил этганди, дейилади хабарда.