Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Америкалик экспертлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди
17:51 / 2021-07-15

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида америкалик экспертлар билан учрашув бўлиб ўтди.

“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзуидаги халқаро конференция доирасида ташкил этилган тадбирда АҚШ Солиқ ва инвестициялар бўйича Марказ президенти Дэниэл Уитт, "Хэритэж Фаундэйшен" таҳлилий маркази эксперти Ариэль Коэн, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

 

Америкалик экспертлар АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари, глобал иқтисодий жараёнлар, пандемия шароитида дунё миқёсидаги ижтимоий-сиёсий воқеликлар ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан журналистларнинг саволларига жавоб берди.  

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 15-16 июль кунлари бўлиб ўтадиган халқаро конференция доирасида ташкил этилган медиа-штабда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хорижлик экспертлар ва ОАВ вакиллари билан давра суҳбатлари ташкиллаштирмоқда.  

Ш.Маматуропова, ЎзА